7421

Alibaba янги энергия манбалари асосида 1 миллион автомобиль яратади

Дунё 23 май 16:29 300

Хитой интернет-гиганти Alibaba’нинг логистик шўъба корхонаси Cainiao Network Technologies логистика тармоғини ривожлантириш учун 50 миллиард юан (7,26 миллиард долларга яқин) инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Чжунго жибао» газетаси хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».

Маблағлар Alibaba’нинг молиявий бўлинмаси МyBank орқали олиниб, компания билан ишловчи логистиc ва курьерлик компанияларини қўллаб-қувватлаш учун сарфланади.

Бундан ташқари, Cainiao Network Technologies Хитойнинг SAIC Motor ва Dongfeng Motor Group автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликда янги электр манбалари асосида бир миллион автомобиль ишлаб чиқариш ва уларни курьерлик компанияларига тақдим этишни режалаштирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, транспорт воситалари реал вақт режимида ўзи ва ундаги юк ҳақида таҳлилий марказга маълумот узатувчи махсус қурилма билан жиҳозланади.

Компания вакилларининг таъкидлашича, янги интернет-технология ва компьютер алгоритмлари автомобиллар маршрутлари самарадорлигини ошириш ва улар босиб ўтадиган ўртача масофани деярли учдан бирга қисқартириш имконини беради.

Изоҳ билдириш