Манчестердаги Manchester Arena ёпиқ стадионида теракт содир этилгалиги ҳақида хабар берган эдик. 22 май куни кечқурун Манчестерда америкалик қўшиқчи Ариана Гранденинг концерти бўлиб ўтаётган стадионда портлаш юз берди.
Дастлабки хабарларда ҳодиса оқибақтида камида 19 киши ҳалок бўлгани ва 50дан ортиқ киши яралангани айтилганди. Ушбу теракт вақтида қурбон бўлганлар сони 22 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақида полиция маълумотига асосланган ҳолда маҳаллий телевидениеда хабар қилинди.
«Қурбонлар орасида болалар ҳам бор», — дея маълум қилган полиция вакили.
Шунингдек, портлаш оқибатида жароҳатланган 59 киши шифохонага мурожаат қилган.