7251

Трамп илк расмий ташриф билан Исроилга келди

Дунё 22 май 15:18 296

АҚШ етакчиси Дональд Трамп президент сифатидаги илк расмий ташриф билан Исроилга келди. Бу ҳақида «Тасс» хабар бермоқда.

20 май куни Трамп Саудия Арабистонига келганди. Ташриф давомида Вашингтон ва Ар-Риёд қиймати 110 миллиард долларлик мудофаа шартномаларини имзолашди.

Бундан ташқари, Трамп хорижий турне давомида Ватиканга боришни, Брюсселдаги НАТО йиғилишида қатнашишни ва Сицилияда “Катта еттилик” давлатлари етакчилари билан учрашишни режалаштирган.

Изоҳ билдириш