7195

Украинада «Одноклассники», «ВКонтакте», ва «Яндекс»га киришни чеклаш сабабларига изоҳ берилди

Дунё 22 май 11:53 289

Украинада «ВКонтакте», «Одноклассники» ва «Яндекс» киришни чеклаш мазкур сервислар фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари Россияда сақланиши билан боғлиқ. Бу ҳақида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ахборот хавфсизлиги масалалари хизмати раҳбари Валентин Петров маълум қилди, дея хабар беради Meduza.

Мансабдорга кўра, Россиядаги сервислар шахсий манбаларидан Федерал хавфсизлик хизмати тўлиқ фойдаланиши мумкин.

«Биз бундан кўз юмолмаймиз. Айниқса, ‘гибрид уруш’ ҳолатида бўлиб турганимизда», — дея таъкидлади Валентин Петров.

Изоҳ билдириш