7114

Эрдўғон Туркия ҳукмрон партияси раиси этиб қайта сайланди

Дунё 22 май 8:35 268

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг навбатдан ташқари сессиясида партия раиси этиб қайта сайланди. Бу ҳақида, CNN Turk телеканалига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.

Унинг номзодини 1414 делегат қўллаб-қувватлади.

Конституцион ўзгаришлар юзасидан ўтказилган референдумдан сўнг Эрдўғон партияга қайтишга қарор қилди. Унга қадар Туркия президенти сиёсий партия аъзоси бўлиши мумкин эмас эди.

 

 

Изоҳ билдириш