6962

Трампнинг илк хорижий сафари учун Саудия Арабистони зарур барча ҳаракатларни амалга оширади

Дунё 19 май 15:59 331

Саудия Арабистони АҚШ президенти Дональд Трамп илк хорижий сафаридан катта таассурот олиши учун зарур барча ҳаракатларни амалга оширади. Бу ҳақида The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru»

«Мамлакат Трамп Саудияда бўладиган икки кун учун ажабтовур кун тартиби тузди. Жумладан, бўлажак тадбирларга Халқаро жиноий суд ҳарбий жиноятлари учун ҳукм чиқарган Судан президенти Умар ал-Башир, Трамп ва унинг тарафдорлари ёқтирадиган FoxNews хўжайини Брэт Байер ва америкалик кантри-хонанда Тоби Кит каби турли шахслар таклиф этилди», — дейилади газета чиқишида.

Трампнинг ташрифига бағишланган сайт инглиз, араб ва француз тилларида ишга туширилди. Унга «Биргаликда кучмиз» деган ибора шиор сифатида танланган ва музкур ташрифгача қолган вақт саноғи тескари тартибда юритилган.

Трамп Саудия Арабистонини ўзининг илк хорижий манзили сифатида танлаши Обама даврига хос бўлган икки давлат ўртасидаги зиддиятли муносабатлар тугаганига яққол ишора эканлиги блдирилмоқда.

Изоҳ билдириш