6883

Австрияда паранжида юрганлар 150 евро жарима тўлайдиган бўлди

Дунё 19 май 12:00 241

Австрия парламенти мамлакатда паранжида юришни тақиқлади. Шу йилнинг октябридан бошлаб жамоат жойларида юзини бутунлай ёпиб юрган аёлларга 150 евро жарима солинади, деб хабар беради The Independent.

Айтилишича, ушбу қарорга мамлакат президенти Александр Ван дер Беллен қарши чиқмоқда.

«Ҳар бир аёл қандай кийинишни ўзи ҳал қилиш ҳуқуқига эга», — деб изоҳ берди янгиликка мамлакат раҳбари.

Март ойининг охирида Австрия расмийлари жамоат жойларида ниқоб ва паранжида юришни бутунлай тақиқлаган эди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш