6771

Трамп туфайли дунёнинг энг бой одамлари камбағаллашмоқда

Дунё 18 май 15:42 264

Дунёнинг энг бой одамлари АҚШдаги сиёсий беқарорлик туфайли улкан маблағларини йўқотмоқда, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Бунга сабаб — Дональд Трамп президент бўлганидан кейин АҚШдаги етакчи сиёсий кучлар орасидаги низолар ҳалигача тинмасдан давом этаётганидир. Хусусан, жамияга таъсири кучли бўлган ОАВлар Дональд Трампнинг у ёки бу ишини қоралаб ёзмоқда. Масалан, New York Times, Дональд Трамп ФБР собиқ бошлиғи Жеймс Комидан собиқ президент ёрдамчиси Майкл Флинга нисбатан тергов ишларини тўхтатишни талаб қилган, деб ёзган.  Оқ уй бу хабарга рад жавоби бермоқда.

Ундан олдин, Washington Post Трамп Россия бош вазири Лавровга давлат сирини фош қилди, деб жар солган эди. Оқ уй буни ҳам инкор қилмоқда.

Мана шундай «ахборот уруши» мамлакатда сиёсий беқарорлик келтириб чиқармоқда. Сиёсий беқарорлик эса, ўз навбатида АҚШнинг етакчи компаниялари акциялари нархининг тушишига олиб келмоқда. Охирги уч кун ичида дунёнинг энг бой одами Microsoft директори Билл Гейтс — 1 млрд, Amazon яратувчиси Джеф Безос — 1,71 млрд, Zara бренди асосчиси Амансио Ортеги — 355 миллион доллар йўқотишди.

Изоҳ билдириш