6736

Польшалик ҳарбийлар Россия самолётини тўхтатиб қолди

Дунё 18 май 14:21 229

Польша ҳарбий-ҳаво кучлари матбуот котиби Марек Квятек Польша қирувчилари Болтиқ денгизи осмонида Россиянинг разведкачи самолётини тўхтатиб қолганини маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса 15 майда содир бўлган. «F-16 самолётлари учувчилари ўчирилган транспондер билан учаётган ва радиоалоқа ўрнатишга уринишларга жавоб бермаётган номаълум самолёт ҳақидаги тревога сигналини қабул қилди», — деди Квятек.

Навбатчи қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилган. Учувчилар Россиянинг Калининград томонга учаётган Ил-20М самолётини таниб олди, аммо тўхтатиб қолингач, машина базага қайтди.

Изоҳ билдириш