6731

Алишер Усмонов Алексей Навальнийга видеомурожаат йўллади (Видео)

Дунё 18 май 14:13 295

Миллиардер Алишер Усмонов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғида мухолифатчи Алексей Навальнийга қаратилган 12 дақиқали видемурожаатни жойлаштирди. Бу ҳақида Meduza хабар бермоқда.

Мурожаат Усмоновнинг Навальнийга қарши суд даъвосига бағишланган бўлиб, унинг кўриб чиқилиши 18 май, пайшанба кунига белгиланган.

Роликда Усмонов Навальнийга «сен»лаб мурожаат қилган ва дастлаб мухолифатчининг у қамалиб чиққанлиги ҳақидаги сўзларига изоҳ берган. Миллиардерга кўра, собиқ Иттифоқ пайтида у чиндан ҳам қамоқда ўтирган, бироқ Навальнийдан фарқли равишда, унинг судлангани олиб ташланган.

«Иккимиздан жиноятчи — сенсан», дейди шу муносабат билан Усмонов.

Шунингдек, мухолифатчининг миллиардер Россияда солиқ тўламаслиги ҳақидаги даъвосини рад этиб, ўтган йилнинг ўзида 2,7 миллиард рубль солиқ тўлаганини билдирган.

Алишер Усмонов қачондир кимгадир пора берганини инкор этган ва Навальнийнинг коррупцияга қарши кураш фондини бундай текширувларни «чуқурроқ ўтказиш»га чақирди.

Усмонов Навальнийга ўзига нисбатан билдирилган айбловлар учун кечирим сўраш ва «хотиржам яшаш»ни таклиф этди.

 

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш