6719

​Москва ФҲДЁларида никоҳдан ўтаётганда мусиқа ва шампан виноси ичиш тақиқланди

Дунё 18 май 12:23 293

Москва шаҳрида никоҳдан ўтаётган ёшларга бир қатор чекловлар қўйилди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри. Энди ФҲДЁ муассасаларига мусиқачиларни олиб келиш, турли хил гулларни сочиш, спиртли ичимликлар ичган ҳолда базмлар ташкил этиш, анъанавий тадбирлар ўтказиш тақиқланди. Мазкур танлов 1 майдан кучга кирди.

Ёзгача барча ФҲДЁлар мусиқачиларнинг ўрнини босувчи махсус техникалар билан жиҳозланади. ФҲДЁ хизмати давлат божи ҳисобига киритилади.

Москва ФҲДЁ бошқармаси бундай тақиқнинг йўлга қўйилишига хусусий тадбиркорлар хизматидан воз кечиши сабаб бўлди. Аксарият ҳолларда никоҳдан ўтаётган ёшлар мусиқачи топишда доим ФҲДЁ муассасаларидан ёрдам сўрагани туфайли, улар мусиқачилар хизматини давлат ташкилотлари томонидан амалга оширишни кўзда тутиб, хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликни тўхтатди.

 

 

Изоҳ билдириш