6692

Миср ҳукумати аҳоли сони ортиб кетаётганидан безовта

Дунё 18 май 11:34 228

Миср ҳукумати туғилиш даражасини назорат қилиш бўйича дастурни ўрганиб чиқишга киришди. Бу ҳақида араб республикаси президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий  мамлакатнинг етакчи ОАВга берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ҳукумат аҳоли сони ортишини назорат қилиш учун дастур, тадқиқотлар ва қонунларни ўрганиб чиқишни бошлади. Бу ҳолат ҳар йили янги туғилганлар сони икки ярим миллион кишига етгани туфайли рўй берди», – дея Миср раҳбари сўзларини келтиради «Ал-Ахбор» портали.

Президент сўзларига кўра, «аҳоли сонининг бундай ўсиш суръати Хитойдан ҳам уч баробарга кўп».

Аввалроқ Миср бош вазири Шариф Исмоил оилаларни иқтисодий инқироздан ўтиб олиш учун икки нафар фарзанд билан чекланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат 2011 йилдаги инқилобдан сўнг дуч келган энг катта муаммолардан бири, қишлоқ хўжалиги ерлари миқдорининг чеклангани ҳолатида аҳоли ўсиш суръати ортганида. Бу, Исмоилнинг таъкидлашича, «мамлакат бюджетига салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда озиқ-овқатга бўлган талабни камайтириш учун импорт ҳажмини оширишга сабаб бўлмоқда».

Миср сафарбарлик миллий агентлиги маълумотига кўра, айни дамда мамлакат аҳолиси сони 93 миллион кишига тенг.

Изоҳ билдириш