6654

Башар Асаднинг яқинлари АҚШ санкциялари рўйхатига киритилди

Дунё 18 май 9:30 241

АҚШ молия вазирлиги мамлакатда давом этаётган ҳарбий можаро туфайли Суриянинг 5 нафар жисмоний ва шунча юридик шахсини санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.

«Мазкур шахслар ва корхоналар Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаган ёки хизмат кўрсатган. Ҳукумат ўз халқига нисбатан шафқатсизликни давом эттирар экан, Асадга ёрдам берганларнинг молиявий жиҳатларини нишонга олиш давом этади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Рўйхатга Башар Асаднинг икки амакиваччаси — Эйхаб ва Ояд Махлуфлар киритилган. Эйхабнинг рўйхатдан жой олиши Сурия президентининг яна бир қариндоши — Рами Махлуф билан боғлиқлиги, Ояд эса Сурия ҳукуматига халқаро санкцияларни четлаб ўтишга кўмак бергани билдирилмоқда.

Шунингдек, рўйхатга Cham Islamic Bank, Сурия ахборот технологиялари компанияси (SCIT) каби муассасалар ҳам киритилган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш