6573

БМТ бош котиби июнь ойида Ўзбекистонга келади

Дунё 17 май 14:39 220

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш шу йилнинг июнида Марказий Осиё мамлакатларига хусусан Ўзбекистонга келади, дея хабар беради «ТАСС».

БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов бу ҳақда маълумот берган.

«Июнь ойининг биринчи ярмида БМТнинг янги бош котиби Антониу Гуттериш Марказий Осиёда бўлади», – дея қайд этган Петко Драганов.

«Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақа миллатларига катта эътиборидан ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигидан даракдир», -деган у.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш