6365

Владимир Путин жаҳон иқтисодиёти келажаги ҳақида

Дунё 15 май 17:28 272

Хитойда бўлиб ўтган «Бир камар — бир йўл» форумида Россия президенти нутқ сўзлали ва дунёдаги вазият, шу кунларда 150 мамлакатлардаги компьютер фойдаланувчиларига уюштирилган киберҳужумлар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хитой билан ҳамкорлик Россия президенти Владимир Путин қатор экспертлар томонидан билдирилаётган «Хитой Россия иқтисодиётини ютиб юбориши мумкин», деган ҳадикларга изоҳ бериб ўтди.

«Россия нимадандир қўрқадиган давлат эмас. Шу нарса равшан-ки, Хитой ҳаракатлари аллақандай ютиб юборишларга қаратилмаган», — деди Путин.

«Биз барча қарорларни ҳамкорликда қабул қиламиз ва бизга фақатгина фойда келтирадиган таклифларни маъқуллаймиз», — дея қайд этган Россия раҳбари. Путинга кўра, Москва Пекин билан ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. «Биз космос бўйича ҳамкорлиқ қиляпмиз, бу муваффақиятли кечмоқда ва биз бу ҳамкорликни кенгайтириш ниятидамиз. Айни вақтда Хитойга ракета двигателларини етказиб бериш масаласи кун муҳокама қилинмоқда», — деб қайд этди Путин. Дунёдаги аҳвол Жаҳон иқтисодиёти келажаги ва дунёдаги вазият ҳақида тўхталар экан, Путин АҚШ ички сиёсатидаги кураш хавфига тўхталган.

«Йирик ва етакчи сиёсий ва иқтисодий марказларда мавҳумлик элементлари ортиб бораётгани кузатилаётган бир шароитда, дейлик, Қўшма штатлар ички сиёсатида ўта зиддиятли кураш давом этаётганини кўряпмиз, ва бу ҳолат нафақат сиёсат, балки иқтисодиётда ҳам қандайдир асабийликни юзага келтиради», — деб таъкидлаган Россия раҳбари.

Владимир Путин шунингдек, якшанба куни навбатдаги ракета синовини амалга оширган КХДР атрофидаги вазиятга ҳам изоҳ берган. «Ҳар қандай ҳолатда ядро ва ракета синовларини номақбул деб ҳисоблаймиз. Корея халқ демократик республикаси билан мулоқотга қайтиш лозим, уни қўрқитишни бас қилиб, муаммони тинчлик йўли билан ҳал этиш чораларини излаш керак. Бунинг иложи борми ёки йўқ? Мен иложи бор, деб ҳисоблайман», — деган Путин.

Путин КХДР билан қилинган мулоқот ўз ижобий самарасини берган мулоқот ҳақида эслатиб ўтган.

«Бир неча йил олдин Пхеньян ўз ядро дастурини тўхтатгани ҳақида баёнот қилган эди, «аммо, афсуски, ушбу музокараларда қатнашган иштирокчиларнинг сабри етмади». «Менинг фикримча, бу мулоқотга қайтиш лозим», — деб таъкидлаган Путин. Киберҳужумлар ҳақида Россия президенти 12 май куни дунёнинг 150 давлатида компьютер фойдаланувчиларига амалга оширилган киберҳужумлардан ташвишдалигини билдирган.

«Умуман олганда бу (хакерлик ҳужумлари – таҳр.) ташвишли ҳолат, бунинг ҳеч ижобий томони йўқ. Ушбу таҳдидлар манбасига келадиган бўлсак, менимча Microsoft раҳбарияти бу ҳақда очиқчасига айтди: улар бу вируснинг бирламчи манбаси Қўшма Штатлар махсус хизматлари эканини қайд этишди. Россиянинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мана шундай шароитларда яна бошқача тахминларни эшитиш жуда ғалати», — деган Путин.

Путиннинг сўзларига кўра, тарқатилаётган вирус Россияга жиддий зарар етказмаган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш