6209

КХДР Пекин форумида қатнашгани учун АҚШ Хитойга норозилик нотасини йўллади

Дунё 13 май 12:19 359

АҚШнинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси томонидан Хитой Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик нотаси юборилди.

Қайд этилишича, 14-15 май кунлари Пекинда бўлиб ўтаётган «Бир камар — бир йўл» форумида Шимолий Кореянинг ҳам иштирок этаётгани Қўшма Штатлар норозилигига сабаб бўлган. Бу ҳақида РИА Новости хабар бермоқда.

АҚШ КХДРга қарши чора кўриш баҳонасида Россия портлари устидан назорат ўрнатмоқчи Расмий Вашингтонга кўра, дунё ҳамжамияти Пхеньянга у ўтказган ядровий ва баллистик ракеталар синовлари учун босим ўтказиб келаётган бир паллада Хитойнинг бу ҳаракати нотўғри ҳисобланади.

Манбаларнинг таъкидлашларича, шимолий кореяликларга таклиф қилинган роль катта аҳамиятга эга, деб топиладиган бўлса, айрим Ғарб мамлакатлари КХДР вакиллари қатнашадиган учрашувларга бормасликлари ҳам мумкин.

Илгарироқ ХХР ташқи сиёсат маҳкамаси Шимолий Корея таклифни қабул қилгани ва ушбу форумга ўз вакилларини юбориши ҳақида хабар қилган эди. ОАВларда берилаётган хабарларга кўра, Шимолий Корея делегациясига КХДР ТИВ раҳбари Ким Ен Чже раҳбарлик қилиши мумкин.

Пхеньян делегациялари иштирок этадиган тадбирларнинг аниқ дастури ҳозирча кўрсатилмаган. АҚШ Давлат департаменти ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги америкалик дипломатлар нотаси ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ беришганича йўқ.

Изоҳ билдириш