Рим марказидаги Авентино кўчасида жойлашган почта бўлими ёнида эрта тонгда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабарига асосланиб ТАСС хабар бермоқда.
Хабарларга кўра, ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Воқеа жойида ўт ўчириш хизмати ва полиция ишламоқда.
Ҳозира портлаш сабаблари аниқлангани йўқ. Тергов органлари берган маълумотга кўра, портлашга почта яқинида жойлашган автотураргоҳдаги икки автомобиль орасига ўрнатилган портловчи қурилма сабаб бўлган.