6065

Трамп янги фармонни имзолади

Дунё 12 май 10:17 310

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар ҳукумат тузилмаларининг киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида «Reuters» Трамп маъмуриятдаги мансабдор амалдорга асосланиб хабар тарқатган.

Агентлик маълумотига кўра, фармон федерал ҳукумат киберхавфсизлигини мустаҳкамлаш ва инфратузилманинг муҳим элементларини киберҳужумлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган. Имзоланган янги фармон ҳақидаги қўшимча тафсилотлар ҳозирча ошкор этилмаган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш