5995

Эйнштейндан ҳам ақлли мактаб ўқувчиси аниқланди

Дунё 11 май 16:24 420

Британиянинг Чешир графлигида 12 ёшли мактаб ўқувчиси IQ (ақлий ривожланиш коэффициенти) синовида ажойиб натижа кўрсатди. Рожгаури Павар исмли ҳинд қизи ушбу синовда 162 баллни тўплади.

Расман қизчанинг IQ кўрсаткичи 160 баллга тенг бўлган Стивен Хокинг ва Алберт Эйнштейндан ақллироқ эканлиги аниқланди.

Статистика маълумотларига кўра, Рожгаури кўрсатган натижани дунё бўйича 18 ёшгача бўлганлар орасида бор-йўғи 20 минг одам кўрсатиши мумкин. 162 балл – ушбу ёшдагиларнинг кўрсатиши мумкин бўлган энг баланд IQ кўрсаткичидир.

Рожгаури Паварнинг рекорди ҳақидаги хабардан кейин унга Mensa номли обрўли Британия жамиятига аъзо бўлиш таклифи тушди. Бу жамиятга IQ кўрсаткичи ўртадан юқори бўлганлар қабул қилинади.

Изоҳ билдириш