5922

КХДР муаммоси борасида Мун Джэ Ин ва Трамп телефон орқали сухбатлашди

Дунё 11 май 10:10 229

Жанубий Кореянинг янги президенти Мун Жэ Ин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп КХДР ядровий муаммоси бўйича ҳамкорлик юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақида «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.

Телефон мулоқоти давомида икки давлат раҳбари Сеул ва Вашингтон ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатилганини яна бир бор тасдиқлади.

Yonhap агентлиги маълумотларига кўра, Мун Жэ Ин ва Дональд Трампнинг суҳбати 30 дақиқа давом этган. Жанубий Кореянинг янги раҳбари тез орада АҚШга сафар қилишига умид билдирган. Шунингдек, у Корея ярим оролидаги беқарор вазият туфайли Жанубий Корея ва АҚШ ўртасидаги альянс ҳар доимгидан муҳимлигини таъкидлаган.

Ўз навбатида, Трамп кореялик ҳамкасби билан олий даражада учрашув ўтказишга тайёрлигини билдирган.

Мун Жэ Иннинг инаугурацияси кеча  10 май куни бўлиб ўтган эди.

Изоҳ билдириш