5839

Эрон полицияси «Месси»ни ҳибсга олди

Дунё 10 май 15:18 363

Ташқи кўриниши «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессига жуда ўхшаб кетадиган 25 ёшли Ризо Парастеш ўтган дам олиш кунлари Эрондаги Ҳамадон шаҳрида жамоат тартибини бузгани учун қўлга олинди. Бу ҳақида «eadaily» хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, полиция «эронлик Месси»ни у билан кўплаб одамлар суратга тушмоқчи бўлгани учун ҳибсга олган. Шунингдек, қонун ҳимоячилари Парастешнинг автомобилини ҳам мусодара қилган.

«Мессининг эгизаги» бир неча ой олдин «Барселона» либосида суратга тушиб, спорт сайтларидан бирига юборганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг

Изоҳ билдириш