5803

Хитой янги турдаги жанговар ракетани синовдан ўтказди

Дунё 10 май 13:50 250

Хитой Халқ армияси қўшинлари Бохайвань кўрфазида янги турдаги ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақида 9 май, сешанба куни ХХР Миллий мудофаа вазирлигига таяниб, «Синьхуа» агентлиги маълум қилди.

«Синов давомида кутилган натижага эришилди», — дейилади мудофаа кучлари баёнотида. Вазирлик синов парвози миллий хавфсизлик таҳдидини тийиб туриш учун қўшинлар жанговар маҳоратини оширишга қаратилган ҳар йилги машғулотлар доирасида ўтказилганлигини маълум қилди.

Аввалроқ 20 апрель куни Пекин Миллий армияни ислоҳ қилиш давомида қуруқликдаги қўшинлар сонини чорак мартадан кўпроқ қисқартириши мумкинлигини маълум қилган эди. Бу эса 200 минг ҳарбий хизматчини ташкил қилади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш