5780

Трамп ва Лавров учрашув вақти маълум қилинди

Дунё 10 май 12:09 239

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия ташқи ишлар вазири Сергей Ларовни унинг Вашингтонга сафари давомида қабул қилмоқчи. Бу ҳақида Оқ уй учрашувлари жадвалида айтилган деб хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.

Жадвалда таъкидланишича, Трамп ва Лавров учрашуви Вашингтон вақти билан соат 10:30да  Оқ уйнинг Овал хонасида журналистлар иштирокисиз ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Лавров уч кунлик ташриф билан АҚШда қолмоқда. У 10 май куни, шунингдек, АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан ҳам музокара ўтказади ва шундан кейин Аляскага Арктика кенгаши давлатлари вазирлик учрашувида иштирок этгани жўнайди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш