5762

Жанубий Кореянинг янги президенти қасамёд қабул қилди

Дунё 10 май 10:36 208

Жанубий Кореянинг бир палатали парламентида (Миллий йиғилиш) янги сайланган президент Мун Жэ Иннинг қисқача қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг у халққа мурожаат қилди, бу жараён телевидение орқали трансляция қилинди.

«Тобуро» Демократик партияси вакили Мун Жэ Ин президентлик сайловида 41,1 фоиз (13,4 млн фуқаро) овоз олиб ғолиб бўлди ва расман янги лавозимга киришди. Оммабоплик бўйича иккинчи номзод Хон Жун Пхёни сайловчиларнинг 24,03 фоизи (7,85 миллион киши) қўллаб-қувватлаганди.

Янги президент расман мамлакат қуролли кучлари қўмондонлигини қабул қилди. Биринчи қадам сифатида бош қўмондон Штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбарининг КХДР билан боғлиқ вазият ҳақидаги маърузасини тинглади. У Корея Республикаси ҳарбийлари жанговар шайликни сақлаб тургани ва исталган лаҳзада Шимолий Кореянинг эҳтимолий провокацион хатти-ҳаракатларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш