5753

Мексикада 14 киши пиротехника қурбонига айланди

Дунё 10 май 9:23 224

Марказий Мексиканинг Пуэбла штатида жойлашган пиротехник воситалар омборида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда «Коммерсантъ» нашри.

Портлаш натижасида камида 14 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди.

Мексиканинг Televisa телеканали қурбонлардан камида беш нафари болалар эканлигини маълум қилди.

Портлашга мушакбозлик натижасида омборга тушган мушак сабаб бўлгани қайд этилди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш