5750

АҚШ ИИВ 200 дан ортиқ маслаҳат кенгашлари ишини тўхтатиб қўйди

Дунё 10 май 9:15 214

Куч тизими ҳисобланмайдиган ва асосан табиат ресурсларидан фойдаланишни назорат қиладиган АҚШ ички ишлар вазирлиги 200 дан ортиқ маслаҳат кенгашлари ва қўмиталар ишини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақида «ТАСС» хабар бермоқда.

Уларнинг фаолияти  сентябрь ойигача тўхтатилгани айтилмоқда.

CNN телекомпанияси хабарига кўра, вазирлик раҳбари Райан Зинке атроф-муҳит ҳимоясига жиддий эътибор қаратган Барак Обама президентлиги даврида сони анчагина кўпайган мазкур маслаҳат органлари мақсад ва вазифаларини аниқлаштириб олиш учун шундай қарор қабул қилган.

Вазирликдаги манбанинг билдиришича, кўплаб кенгаш ва қўмиталар йиллар давомида йиғилишлар ўтказмаган, уларнинг таркибида талай бўш ўринлар мавжуд.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш