54561

НАТО самолётлари Россия сарҳадларида разведка ўтказди

Дунё 31 июль 9:37 210

Америка ҲҲК Boeing RC-135V Rivet Joint радиоэлектрон разведка самолети Калининград вилояти чегараси яқинида разведка ишларини амалга оширди, деб хабар берди PlaneRadar мониторинг ресурси.

Ҳаво кемаси америка базасидан учиб, Россиянинг ғарбий қисми томон йўналиш олган. Москва вақти билан 10:55 да самолётни Калининград чегараси яқинида пайқашган. Орадан уч соат ўтиб, Boeing ортига қайтган.

Калининград вилоятига швед разведкачи-самолёти ҳам жуда яқин келган. PlaneRadar маълумотларига кўра, ҳаво кемаси Болтиқ денгизи акваториясида разведкани амалга ошираётиб, Россия чегараси яқинидан учиб ўтган.

Сўнгги вақтларда чет эл учувчисиз учиш қурилмалари ва разведкачи-самолётлари Россия чегарасида тез-тез пайдо бўла бошладилар. Уларни Қора денгиз, Калининград вилояти яқини, шунингдек, Суриядаги Россия базалари яқинида пайқашмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги чақириқларига қарамай, Вашингтон Россия сарҳадларида разведкага оид операцияларни тўхтатишдан бош тортмоқда.

Изоҳ билдириш