5343

Йил бошидан буён Ўрта Ер денгизида мингдан зиёд қочқин ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди

Дунё 28 апрель 15:46 254

Йил бошидан буён Ўрта Ер денгизида минг нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди. Бу ҳақида миграция бўйича Халқаро ташкилот жума куни маълум қилди.

28 апрель ҳолатига кўра, миграция бўйича Халқаро ташкилот Ўрта Ер денгизида 1089 нафар мигрант ва қочқин ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолганини рўйхатга олди. Шу билан бирга, Европага йил бошидан бери денгиз орқали 43 минг 357 нафар инсон борди.

Энг кўп инсонлар апрелда ҳалок бўлган – 427. Шу билан бирга, бу рақамлар 2015 йилнинг апрелига қараганда уч маротабага камроқ – 1222 киши.

Ташкилотда таъкидлашларича, 2017 йилнинг биринчи тўрт ойи давомида келган мигрантлар ичида ҳалок бўлганлар миқдори 2,5 фоизга тенг бўлган. 2016 йилнинг шу даврида эса ўлим даражаси 1,4 фоизни ташкил қилганди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш