5340

Йирик газ майдони Сурия хукумати назоратига ўтди

Дунё 28 апрель 15:34 291

Сурия армияси жангчилари кўнгилли халқ аскарлари кўмагида 27 апрель, пайшанба куни Пальмира шимоли-ғарбидаги Шаер газ майдонини ҳукумат назорати остига қайтарди, дея хабар бермоқда «ТАСС».

Al-Watan газетаси маълумотларига кўра, ҳукумат кучлари мамлакатдаги энг йириги бўлган ушбу табиий газ конини унинг атрофидаги баландликлардан ИШИД гуруҳи террорчиларини сиқиб чиқаргач, озод этишга муваффақ бўлган.

Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги қўшинлар олдига энг қисқа муддатларда Хомс вилоятининг шарқий қисмидаги ИШИД қўли остига ўтган нефть ва газ объектлари устидан назоратни қайта тиклаш вазифасини қўйган эди. Февралда армия қисмлари Хайян конини ва Жоҳардаги газ билан тўлдириш станциясини эгаллади. Мартда эса Пальмира билан биргаликда, Жезал ва Ал-Маҳр конларидаги нефть қудуқлари ҳам озод этилди.

 

Изоҳ билдириш