5337

Ҳиндистон Кашмирдаги ҳудудида ижтимоий тармоқларни блоклаб қўйди

Дунё 28 апрель 15:22 257

Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳудудида штат ҳокимиятлари чоршанба куни интернет сервис провайдерларидан Facebook, Twitter ва WhatsApp‘дан иборат ижтимоий тармоқларни блоклашни буюрди.

Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳукумат ижтимоий тармоқларнинг миллий ва ижтимоийлик жиҳатлардан нотўғри мақсадларда фойдаланилаётгани ва уларни бир ой ёки ундан кўпроқ муддатга блоклаб қўйиш кераклигини айтган.

Турли манбаларга биноан, Кашмир крикет жамоаси аъзолари чоршанба куни Кашмирнинг Гандербал тумани марказида ўтган ўйиндан сўнг ушлаб қолинган. Уларга ўзлари ўйнаган ўйиндаги видео кўрсатилган.

Бобо Дарёуд-Дин жамоаси ўйинчилари – жамоа Гандербалда жойлашган машҳур авлиё зиёратгоҳи номи билан аталган – ўйинни Покистон миллий мадҳиясини куйлаш билан бошлаган. Ижтимоий манзилларнинг хабарида Покистон миллий мадҳияси “шунчаки ҳурмат юзасидан” ижро этилгани ҳинд нашрлари томонидан ёзилган.

“Hindustan times” нашри марказий Кашмир полиция инспектори ўринбосари Ғулом Ҳассан Бхат ўйинчиларни сўроқ қилиш учун олиб қолганини “Йигитлар полиция маҳкамасида” деб маълумот тарқатди. Ўйинчиларнинг полиция маҳкамасида тутиб турилганини маҳаллий аҳоли ҳақорат деб билди ва уларни кечиктирмай қўйиб юборишни талаб қилди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш