532

Nike мусулмон аёл спортчилар учун ҳижоб ишлаб чиқаради

Дунё 9 март 6:54 277

Спорт кийимлари ва аксессуарлари бренди бўлмиш Nike компанияси мусулмон давлатлар спортчи аёллари учун махсус спорт ҳижоблари ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Ишлаб чиқарувчининг маълумотига кўра, компания бир йил давомида мусулмон мамлакатларнинг таниқли спортчи аёллари ёрдамида намунавий ҳижобларни синовдан ўтказган. Якуний маҳсулот ишлаб чиқаришда айнан уларнинг маслаҳатлари инобатга олинган.

Спортчилар бундай маҳсулот ишлаб чиқарилишини анчадан буён кутишаётганини билдиришган. Спорт ҳижоби келаси йил бошида сотувга чиқиши кутилмоқда. Экспертлар Nike терининг эркин нафас олишига имкон берувчи мато ихтиро қилганини таъкидлашди.

 

Изоҳ билдириш