53159

Дунёнинг энг экстремал шаҳарлари маълум қилинди

Дунё 7 май 10:03 321

Дунёнинг энг экстремал шаҳарлари биринчи учлигига Россиянинг Якутск, Оймякон ва Верхоянск шаҳарлари киритилди. Бу ҳақда El Pais маълум қилди.

Хабарда қайд этилишича, Якутск энг экстремал шаҳар, чунки бу ерда қишда ҳаво ҳарорати -40 даражагача тушади, ёзда эса 30 даражагача кўтарилади.

Оймакон — Ердаги энг совуқ жой, қарийб юз йил илгари бу жойда 71,2 даража совуқ ҳаво ҳарорати қайд этилган.

Верхоянск шаҳри ҳам ўзига хос иқлими билан ажралиб туради. Бу ердаги энг паст ҳаво ҳарорати баъзан  -69,8 даражани, энг юқориси эса 37 даражани ташкил этиши мумкин.

Шунингдек, Перунинг Ла-Ринконада аҳоли пункти экстремал шаҳарлар рўйхатига киритилган. У денгиз сатҳидан 5 009 метр баландда жойлашган. Бу ерга келиш катта қийинчиликлар туғдириши рейтинг муаллифлари томонидан баҳоланган.

Мексиканинг Сан-Луисе-Рио-Колора эса энг иссиқ шаҳар сифатида эътироф қилинган. Таъкидланишича, у ерда ҳаво ҳарорати 60 даражагача кўтарилади.

Изоҳ билдириш