52992

Зеленский барча мусулмонлардан узр сўради

Дунё 1 май 14:44 1 304

Украинанинг янги сайланган президенти Владимир Зеленский “ЧистоNews” номли кўрсатувда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров намоздан кейин йиғлаётгани акс этган лавҳалар ишлатилгани учун барча мусулмонлар олдида узр сўради. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Зеленский таъкидига кўра, у ушбу роликдан бехабар бўлган, чунки кўрсатувни олиб бормаган. Кўрсатувнинг ўша сонини бошқа муҳаррирлар гуруҳи тайёрлаган.

Зеленскийнинг айтишича, унга қўнғироқ қилиб, бу видео ҳақида маълум қилишган. Сўнгра бу борадаги фикрини сўрашган.

“У ерда бундай вазият – мусулмон дунёси. Мана мени нима тўхтатди. Мен гап нимадалигини билмаслигим, бу воқеани қайта кўриб чиқишимни айтдим”,- дея таъкидлаган Зеленский.

Зеленский сўзларига кўра, дин бу “оғриқли мавзудир”, бошқа диний манфаатлар устида тўхталиш эса – “яхши эмас”.

“Бутун мусулмон дунёси олдида йигитларимиз учун узр сўрамоқчиман”, – деган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Украина МСК Владимир Зеленскийни президентлик сайловларида ғолиб чиққанини расман эълон қилди. У сайловнинг иккинчи босқичида 73,22 фоиз овоз тўплади. Амалдаги президент Пётр Порошенко сайловчиларнинг 24,45 фоиз овозини тўплаб, мағлубиятга учради.

Изоҳ билдириш