52884

Владимир Путин Алишер Усмоновни медал билан тақдирлади

Дунё 25 апрель 14:36 549

Россия президенти Владимир Путин таниқли тадбиркор ва асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновга Рус география жамиятининг Константин медалини топширди. Бу ҳақда Кремл расмий сайти хабар қилди.

Мазкур медаль 1846 йилда РГЖ биринчи раиси буюк князь Константин томонидан таъсис этилган бўлиб, жамиятнинг илк ва энг нуфузли мукофоти ҳисобланади.

Медаль география фани ва жамият фаолиятига қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

Усмонов ўз нутқида келгусида ушбу ташкилот ривожланишига кўмак беришини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Усмонов Forbes талқинига кўра Россиянинг энг бадавлат тадбиркорлар рўйхатида тўққизинчи ўринни эгаллади. Унинг бойлиги 12,6 миллиард долларга баҳоланди.

Изоҳ билдириш