52828

АҚШнинг ҳарбий разведка самолёти Қрим яқинида пайдо бўлди

Дунё 22 апрель 22:45 469

АҚШ ҳарбий самолёти Россия чегараларига яқинлашди.

Boeing RC-135V радио разведка самолёти Грециядаги Суда-Бей авиабазасидан Москва вақти билан соат 7-10 да осмонга кўтарилди.

Самолёт Қора денгиз томонга учди ва Қрим қирғоқлари яқинида разведкани бошлади.

Эълон қилинган харита, самолётнинг маршрути Россия яриморолидан анча узоқ бўлмаган -Қора денгиз бўйлаб ҳаракат қилганлигини кўрсатмоқда.

Ҳаво кемаси икки соатдан ортиқ Қрим чегаралари яқинида айланди.

АҚШ ҳарбий самолётлари бир неча марта шу ҳудудда кўришган.

Бундан аввал Қрим парламентининг депутати Иван Шонус фикрига кўра, бундай ҳолатлар ташвишга солмоқда ва Вашингтон Қримни “кузатишни” тўхтатиши керак.

Изоҳ билдириш