52457

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Дунё 9 апрель 14:59 248

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Марказий Осиёнинг учта мамлакати бўйлаб сафари доирасида 18−21 апрель кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

“Ўзбекистонда Мун Чжэ Ин президент Шавкат Мирзиёев билан икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилади”, – дейилади хабарда.

Корея Республикаси президенти матбуот хизматининг хабарига кўра, 16−18 апрель кунлари у Туркманистонга ташриф буюриб, президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва бошқа расмий шахслар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасида музокаралар олиб боради. Шунингдек, у 21-23 апрель кунлари Қозоғистонга ташриф буюришни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил ноябрида Жанубий Кореяга сафар уюштирган эди.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея энергетика, нефтгазкимё, банк-молия соҳасида ҳамда қурилиш ва инфратузилмани ривожлантириш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Изоҳ билдириш