52347

Атамбаев ҳибсга олиндими? Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси маълумот берди

Дунё 3 апрель 21:06 1 383

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ президент Алмазбек Атамбаев қўлга олингани ҳақида маълумотларни рад этди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, интернетда Чуй вилоятининг Тош-Мойноқ қишлоғида тезкор операция давомида Атамбаев қўлга олинганлиги ҳақида тарқалган хабарлар нотўғри.

“Давлат қўмитаси бундай хабарларни тарқатишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича текширув ўтказмоқда”, – дейилган хавфсизлик хизмати хабарида.

Хавфсизлик хизмати сохта маълумотларни тарқатиш Қирғизистон қонунчилигига асосан жиноий жавобгарлик кўзда тутилганлиги ҳақида эслатма берди.

Изоҳ билдириш