52157

Токаев оиласидан ажрашганми. Қозоғистоннинг биринчи хоними йўқми?

Дунё 29 март 17:16 849

Қозоғистон янги президенти Касим-Жомарт Токаев ажрашган. Бу ҳақда Оқўрда расмий сайтида жойлаштирилган Токаевнинг таржимаи ҳолида хабар қилинган.

Унда ота-онаси, маълумоти, оиласи ва қизиқишлари ҳақида маълумотлар ёзилган. Хусусан, давлат раҳбари ажрашганлиги маълум бўлди.

Бироқ, давлат раҳбари мақомидаги барча тадбирларда у ён бармоғидаги узук билан кўриниш беради, дея таъкидламоқда Nur.kz.

Мисол учун: 

20 март. Қозоғистон халқига қасамёд келтириш маросими

Касим-Жомарт Токаев – халқаро муносабатлар муаммолари бўйича 10 та китоб муаллифи, соғлом турмуш тарзи тарафдори ҳисобланади. Бадиий, сиёсий, тарихий адабиётларни ўқиш билан қизиқади.

Қозоғистон президенти Надежда Давидовна Токаева билан турмуш қурган эди. Айрим маълумотларга қараганда у Москвада истиқомат қилади. Улар ўртасида бир нафар фарзанд Тимур Токаев бор.

Изоҳ билдириш