52102

Путин баҳайбат тан соқчини четга суриб қўйди (видео)

Дунё 28 март 9:14 1 545

ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Интернет тармоғида Россия президенти Владимир Путин Универсиада иштирокчилари билан ўтган учрашувда спортчилар билан суҳбатлашиш учун хавфсизлик хизмати ходимини четга суриб қўйган видео тарқалди. «Россия 24» телеканалида кўрсатилган ушбу ролик журналист Дмитрий Смирнов эътиборини тортди.

«Четга тур – забардастсан, спортчилардан хам гавдалироқсан», — деди хавфсизлик хизматига қараб президент.

Шундан сўнг тан соқчи бир неча қадам орқага юрди.

Путин спортчиларни юксак натижалари билан табриклади ва уларга келажакда Олимпия ўйинларида зафарлар қучишини тилади.

Изоҳ билдириш