52005

Қирғизистоннинг собиқ биринчи хоними Зироатхон Ҳошимованинг таклифига биноан Тошкентда

Дунё 26 март 13:02 560

Қирғизистоннинг собиқ биринчи хоними Раиса Атамбаева 24 март куни ўғли Қодир билан Тошкентга учиб келди. Бу хабарни ижтимоий тармоқда Қирғизистон социал-демократик партияси расмий вакили Қундуз Жолдубаева тасдиқлади.

Жолдубаеванинг сўзларига кўра, Атамбаевани Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева таклиф этган.

Хабарда қайд этилишича, икки хоним ўзаро дўстона муносабатда, улар доим алоқада бўлиб туришади.

Унинг сўзларига кўра, Раиса Атамбаева ва ўғли Қодир Атамбаев Бишкекка 28 март куни қайтиб боришади.

Изоҳ билдириш