51564

Ставрополдаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борми – ТИВ жавоби

Дунё 7 март 11:50 159

Россиянинг Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотларга Ўзбекистон ТИВ расмий баёнот берди.

“Шу муносабат билан жабрланганларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими тезда ўлка ва туман давлат тузилмалари вакиллари билан боғланиб, ЙТҲ қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқароларининг йўқлиги тўғрисидаги расмий хабар олди”, -дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 март куни хорижий ва маҳаллий ОАВда Ставрополь ўлкасининг Кочубей туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Изоҳ билдириш