51063

Туркияда жинсий қулликда бўлган 50 нафар ўзбекистонлик аёл қутқарилди

Дунё 13 февраль 14:16 946

Туркиянинг Истанбул шаҳрида полиция ходимлари томонидан жинсий қулликда бўлган ўзбекистонлик аёллар қутқарилди. Бу ҳақда Haberler turk нашрига асосланиб Sputnik хабар қилади.

Полиция ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳ аниқланган.

Тезкор тадбир натижасида 85 нафар аёл аниқланди, улардан 35 нафари Қирғизистон фуқароси, қолганлари — ўзбекистонликлар. Жиноий гуруҳ аъзолари интернет орқали аёллар билан танишиб, ишқий ёзишмани йўлга қўйган. Кейинчалик турмушга чиқиш баҳонаси билан уларни Туркияга таклиф қилишган. Келган аёллар фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурланган, – дейилган хабарда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар