5092

Самарада 14 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди: жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар бор

Дунё 27 апрель 13:36 188

Россиянинг Самара шаҳри яқинида 14 та автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда беш киши жароҳат олди, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқаролари. Бу ҳақида РИА Новости минтақа тезкор хизматлардаги манбага асосан хабар берди.

«Автомобиль йўлининг 965-километрида 14 та автотранспорт воситаси тўқнашиб кетди. Беш киши жарбланди, уларнинг икки нафари Ўзбекистон фуқароси», – дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Фото: Progorodsamara.ru

 

Манбанинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг барчаси ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Фото: Progorodsamara.ru
Фото: Progorodsamara.ru
Фото: Progorodsamara.ru
Изоҳ билдириш