4870

Эрдўғон ва Путиннинг Асад ҳақидаги суҳбат тафсилотлари ошкор қилинди

Дунё 26 апрель 11:25 274

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар тафсилотларини ошкор қилди, деб ёзади «Газета.ru». Суҳбат чоғида Россия давлат раҳбари Туркия етакчисига ўзининг Сурия президенти Башар Асадга муносабати ҳақида гапириб берган эди.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Путин унга Сурия етакчисининг шахсан тарафдори эмаслигини айтган.

«Эрдўғон, мени нотўғри тушунма, мен Асаднинг тарафдори эмас, мен унинг адвокати эмасман», — дея Туркия президенти Путиннинг суҳбат чоғидаги гапларидан иқтибос келтирди.

Бундан ташқари, Эрдўғон қўшимча қилишича, Сурияда баъзи ҳодисалар юз беряпти, аммо улар ҳақида «Путин биз билан бўлиша олмайди».

Изоҳ билдириш