4861

Трамп АҚШ Махфий хизматига янги рахбар тайинлади

Дунё 26 апрель 11:06 247

АҚШ президенти Дональд Трамп давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш учун жавоб берувчи Махфий хизматга истеъфодаги генерал-майор Рэндольф Аллесни директор этиб тайинлади. Бу ҳақида Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

«Жаноб Аллес айни вақтда чегара ва божхона назорати хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари мажбуриятларини бажариб келади. У аввал хизматнинг денгиз ва ҳаводаги операцияларини бошқарган», деб айтилди хабарда. Бунгача Аллес 35 йил давомида АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпусида хизмат ўтаган ва 2011 йилда генерал-майор унвонида истеъфога чиққан.

Бунгача Махфий хизмат раҳбари лавозимини Жозеф Клэнси эгаллаб келаётганди ва у бу лавозимдан 4 март куни кетганди. У истеъфога чиққач, унинг мажбуриятларини Уильям Калахан бажариб келаётганди.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш