4785

PepsiCo заводидан бир неча тонна сок шаҳар кўчаларига оқиб кетди

Дунё 25 апрель 18:11 327

Россиянинг Липецк вилоятидаги PepsiCo заводи томи қулаб тушиши оқибатида шаҳар кўчаларига бир неча тонна сок оқиб кетди.

Лебедянь шаҳрида жойлашган PepsiCo заводида авария содир бўлди, деб хабар қилмоқда вилоят прокуратураси. Воқеа Москва вақти билан соат 10:00 да содир бўлган, компаниянинг майдони 300 кв. метр бўлган омборхонасининг томи қулаб тушган. ФВВ хабарига кўра икки киши енгил жароҳатланган. «Омборхона томи қулаши оқибатида бир неча тонна сок шаҳар кўчаларидан оқиб Дон дарёсига қуйилмоқда», — деб хабар қилди прокуратура.

Воқеа содир бўлган жойда Липецк вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари ишламоқда. Тергов олди текширувлари бошланган.

«Лебедянский» Эксрпериментан консерва заводи PepsiCo компанияси мулки ҳисобланади. Бу Россиянинг энг йирик сок ва нектарлар ишлаб чиқарувчи корхонасидир. Корхонада «Я», «Тонус», «Фруктовый сад», «Тропикана» ва «Привет» брендлари остида сок ва нектарлар ишлаб чиқарилади.

Изоҳ билдириш