47668

MH17ни уриб туширган ракета Украинага тегишли – Россия Мудофаа вазирлиги

Дунё 17 сентябрь 15:28 779

Россия Мудофаа вазирлиги бир неча дақиқа олдин Москвада якунланган брифингда 2014 йилда Украинанинг Донбасс ўлкаси осмонида уриб туширилган малайзиянинг Боинг самолёти ҳақида қўшимча маълумотларни тақдим этди.

“Малайзия ҳаво йўлларининг МН-217сонли рейсини уриб туширишда фойдаланилган ракета Украина ҳарбий кучларига тегишли ва Россияга қайтарилмаган”, – дейишди Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 17 июл куни Malaysia Airlines компаниясининг Амстердамдан Куала-Лумпурга йўл олган ҳаво кемаси Донбасс осмонида уриб туширилган эди. Ўшанда фожеада самолёт борида бўлган 283 нафар йўловчиларнинг барчаси ҳамда 15 нафар экипаж аъзолари қурбон бўлган эди.

Кейинчалик ўтказилган текширувлар натижасида ушбу йўловчи самолёти ер-осмон туркумига кирувчи “Бук” ракетаси ёрдамида уриб туширилгани аниқланган. Ушбу ракеталар ишлаб чиқарувчисчи бўлган Россиянинг “Алмаз-Антей” концерни самолётни уриб туширишда фойдаланилган ракета 1986 йилда ишлаб чиқарилганини ва Украинага жўнатиб юборилганини, шундан сўнг Россияга қайтарилмаганини хабар қилди.

Изоҳ билдириш