4759

Россия ва Қирғизистон президентлари ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилишди

Дунё 25 апрель 9:15 315

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича,Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатда сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

«Қирғизистон томони ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот чоғида сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг бир қатор долзарб масалалари муҳокама қилинди», деб айтилди хабарда.

Аввалроқ Қирғизистон молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бакит Сидиков Қирғизистон Россия олдидаги 240 млн долларлик қарзи кечиб юборилишига умид қилаётганини айтганди. Тегишли келишувлар Россия томондан ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳ билдириш