47160

Владимир Путин Ўзбекистонга келади

Дунё 8 сентябрь 10:25 914

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Дмитрий Медведев ҳамда Абдулла Ариповлар Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган давлат ташрифини муҳокама қилдилар, деб хабар берди РИА Новости.

Берилган хабарга кўра, Путин Ўзбекистонга ўз расмий сафарини октябр ойида амалга оширади.

«Жорий йил октябр ойида Россияпрезиденти Владимир Владимирович Путиннинг Ўзбекистонга режалаштирилаётган ташрифига алоҳида эътибор қаратдик», – деб таъкидлади Медведев Ҳукуматлараро комиссия қўшма мажлисида.

Ўз навбатида, Ўзбекистон бош вазири Москвада бўлиб ўтган музокараларда Путиннинг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи кун тартиби муҳокама қилинганлигини таъкидлади.

Изоҳ билдириш