47131

Медведев ва Арипов Ўзбекистонда АЭС қуриш ҳақидаги келишувни имзолади

Дунё 8 сентябрь 8:58 345

Ўзбекистон ва Россия республика ҳудудида атом электр станциясини қуриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади. Имзолаш маросими Ўзбекистон ва Россия Федерацияси бош вазирлари ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россия ҳукумати ахборот хизмати хабар берди.

Келишув Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, ишга тушириш ва фойдаланишда ҳамкорликни кўзда тутади.

Медведев Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бошқаларига қараганда аҳамиятли эканини таъкидлади.

“Биз ушбу алоҳида илмий тадқиқотларга асосланган лойиҳадаги ҳамкорлик амалий қисмга ўтганидан хурсандмиз. Бугун Ўзбекистондаги АЭСни рус дизайни бўйича жиҳозлаш тўғрисида келишув имзоланади, майдонда тадқиқот ишлар аллақачон бошланган”, деди Медведев.

Шартномага мувофиқ, Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда ҳар бирининг қуввати 1,2 гигаватт бўлган икки блокли АЭС бунёд этади.

Изоҳ билдириш